Линклар

Молдовада кўп минг кишилик намойишлар давом этмоқда


Якшанба куни Кишенёв кўчаларига 15 минг одам чиққани хабар қилинмоқда

Молдова пойтахти Кишенёвда 15 минг киши аксилҳукумат намойишига чиқди. 27 сентябрь куни “Бизнинг Партия” ва Социалистлар партияси уюштирган намойиш иштирокчилари муддатидан аввал парламент сайловларини ўтказишни талаб қилишди.

Кишенёвда минглаб кишилик намойишлар 6 сентябрь куни бошланган эди. Норозилар коррупцияга қарши кураш ва ислоҳотларни амалга ошириш ваъдаларини бажармаган Молдова ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда.

Юзлаб миллион доллар пул мамлакатдан олиб чиқилишининг олдини ололмаганликда танқид этилган Молдова Маркази банки раиси Дорий Драгутану 21 сентябрь куни истеъфо берди.

Ўтган ҳафта Халқаро валюта жамғармаси Молдованинг европапараст ҳукумати билан янги кредит масаласи борасида музокараларни тўхтатишини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG