Линклар

logo-print

Людмила Алексеева Вацлав Ҳавел мукофотига сазовор бўлди


Людмила Алексеева

Людмила Алексеева

Россиялик таниқли кекса ҳуқуқ фаоли Людмила Алексеева Европа Парламент ассамбелияси кенгаши тарафидан Вацлав Ҳавел номидаги мукофот билан тақдирланди.

Собиқ совет даври диссиденти ва Россияда энг ҳурматли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси 88 ёшли Алексеевага мукофот 28 сентябрь куни Страсбургда кенгаш сессияси пайтида топширилди.

Алексеева совет диссидентлик ҳаракатига 1960 йилларда қўшилган ва Москва Ҳелсинки гуруҳига асос солган.

1977 йилда Қўшма Штатларга муҳожиратга чиқиб кетишга мажбурланган Алексеева 1989 йилда Россияга қайтиб, фаолиятини давом эттирган.

Ҳар йили топшириладиган 60 минг евролик (66 минг АҚШ доллари) мукофот “Европа ва ундан ташқарида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида фуқаролик жамияти фаолиятини амалга оширган” шахслар ва ташкилотларга берилади.

Мукофотни бундан уч йил аввал Европа Парламент ассамблеяси кенгаши Прагадаги Вацлав Ҳавел кутубхонаси ва Чехянинг “Хартия 77” ташкилоти билан ҳамкорликда таъсис этган.

XS
SM
MD
LG