Линклар

logo-print

ZimistonUZ: Газ учун одамлар оммавий тарзда пора беришга тайёр


Резюме

“Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Давлат мулозими ёки милиционердирсиз, уй бекаси ёки фермердирсиз, талаба, ўқитувчи ёҳуд меҳнат муҳожири - ким бўлишингиздан қатъи назар атрофингизда бўлаётган воқеалар, Сизни қувонтираётган ёки ранжитаётган ҳолатлар ҳақида ёзинг. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

17:50 5.1.2016

Газ учун одамлар оммавий тарзда пора беришга тайёр

Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Сармозор ҚФЙ дан ёзмоқдамиз. Яқинда учта маҳалла 200 та хўжалик 800 минг - 1 миллион сўмдан тўплаб газ тортиб келдик. Бундан ташқари "Марғилонгаз" га иккита маҳалла 7 миллиондан 14 миллион шапка, бошқа маҳалла газни каттароқ келиши учун 18 миллион пора берди. Энди шунча пулни олиб мана барибир газ йўқ халқ қийналиб моторчик билан газ ишлатишмоқда.

Бу горгаз устидан текширадиган мутасадди ташкилотлар борми? Ҳаммаси пулни еб-еб қочиб кетяпти. Эшонгузар, Галатон, ҚУМТЕПА ҚФЙ ларида айни аҳвол.

19:57 25.12.2015

"Уйимда газ, электр, сув йўқ. Яна бесоқолбозга чиқарманг"

Қўқон шаҳридаги одамларнинг сабрлигига қойил қолиш керак. Бироқ бир кун сабр косаси тўлади. Қўшнилар ишонч телефонига мурожаат қилганликларини айтишди. Улар эса, Қоқон шаҳридан олинган ҳисоботга кўра, у ерда муаммо йўқ, дейишибти. Тошкентда яшаётганларнинг на светдан, на газдан, на отоплениедан муаммолари бор. Вилоятлардачи? Нима ҳамма Тошкентга бориб яшаши керакм?

Қўқон шаҳрида чироқ 2 соат берилади ва 2-4 соатга ўчирилади. 1 суткада 7-10 соат электр бўлади ҳолос. Табиий газ ва отоплениени гапирмаса ҳам бўлади. Одамлар опопление трубаларини аллақачон кесиб ташлашган. Энди электр йўқлиги сабабли симларни ҳам қўпориб ташлашимиз қолди. Электр йўқлигини сабабли кўп қаватли уйларда сув ҳам йўқ, чунки сув насослари ишламай қолади.

Кўп қаватли уйларда ўтин - кумир ёқолмайсиз. Пропан газининг хидига чидаб бўлмаяпти. Уйда гўдак боламиз бор. Иложсизликдан пропан газ балонларини тўлдириб шунда исиняпмиз. Уйлар бетон.

Телефон рақамларимиз сирлигича қолсин. Яна бизни ҳам андижонликка ўхшатиб голубой (гей) га чиқариб қамаб қўйишмасин.

22:21 20.12.2015

Бир суткада 2 соат электр

Андижон вил. Балиқчи тумани газ электр тақчиллиги

Андижон вил. Балиқчи тумани газ электр тақчиллиги

Нима бало, Ўзбекистонда ҳамма жой шундайми?

Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Олимбек қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудида бир суткада фақат 2 соат электр токи бериляпти. Бу ҳақда ёзинглар илтимос.

Андижон вил. Балиқчи тумани газ электр тақчиллиги

Андижон вил. Балиқчи тумани газ электр тақчиллиги

19:42 15.12.2015

"Уйингдан пулни олиб келиб банкка топшир"

Тошкентдаги Бек Барака бозоридан саломлар.

Бозоримиздаги ҳар бир дўкондан Болалар жамғармасига пул йиғишмоқда. Майли қаршилик жойимиз йўқ. Лекин атайин якшанба куни банклар ишламайдиган пайт келиб нақд сўрайди. Эрталабдан бақир-чақир. Шахсиятга тегадиган гаплар билан тадбиркорлар билан гаплашиш одат тусига кирмоқда.

Кассадан пулни бер, деб талаб қилади. Ҳали бирор нарса сотмаган бўлсак кассага пул қаердан тушади, инсон?!

Нима эмиш? 15 минут ичида банкка пул топшириб чекини топшир.

"Пул ҳозир йўқ. Аввал савдо қилай кейин ташлайман" десак, унга кўнмасдан "Керак бўлса уйингдаги пулни олиб келиб, топшир" дейди.

Камида светимизни ўчириб қўйишиб одамни сарсон қилишади.

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG