Линклар

29 сентябрь куни Озодликнинг Фарғонадаги манбасидан келган ва қуйида таҳрирсиз эълон қилаётганимиз хабардаги фактлардан бирини - асосийсини - OzodNazarнинг бугунги меҳмони, фарғоналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев тасдиқлади.

Мана ўша хабар:

Марғилонда оммавий пичоқбозлик

2015 йил 23 сентябрь соат тунги бир-иккилар чамасида, Марғилон шаҳридаги машҳур “Ўрам” умумий овқатланиш маскани ёнида, Фарғона ва Марғилон шаҳрининг йигитлари ўртасида катта оммавий жанжал рўй берди.

Ушбу жанжални бу даражадаги фожеага айланишига асосий сабаб, Фарғона шаҳридан келган юздан ортиқ йигитларнинг қўшилиб кетиши бўлган.

Натижада, даҳанаки бошланган жанжал авж олиб, йиғилган йигитлар бир-бирига пичоқ уришга ўтиб кетишган.

Ушбу жанжални тўхтатиш учун Тошлоқ шаҳарчаси Лутфий кўчасида яшовчи “кўча боласи” сифатида танилган Жаҳондорни чақиришади.

Тўқнашув жойига етиб келган Жаҳондор, икки тараф йигитларни муросага келтириб, сўнг машинасига ўтирган чоғида, ўттиз-қирқ нафар Фарғоналиклар машинасини тўхтатиб, пичоқ ура бошлайдилар.

Жабрланувчи жон талвасасида акасига ва бир дўстига телефон қилишга улгуради. Алоқа тугамасдан, шу жойни ўзида жон беради.

Шунингдек, ушбу “Ўрам” чойхонаси раҳбарининг ўғли Умидбек ёнига яқинлашганларни аёвсиз пичоқлаган. Натижада ўн беш нафар ўспиринлар пичоқланиб, қаттиқ тан жароҳати олганлар.

Қурбонлар борлиги иддао қилинган бўлсада, буни тасдиқлашнинг имкони бўлмади.

Айни дамда ушбу маскан ўз фаолиятини тўхтатган. Ушбу жанжаллар эртаси куни Марғилоннинг Каллахўрида давом этди. Бу жанжалда ҳам қаттиқ жароҳат олганлар бор.

Бу воқеадаги энг ачинарли жиҳат шуки, бир неча нафар милиция ходимлари етиб келишган бўлсада, томошабинликдан у ёғига ўта олмаганлар.

Агар шунга ўхшаш жанжалларни тўхтатишга қодир эмас эканлар, бизга бундай куч ишлатар тузилмаларни нима кераги бор?

Ўқиганингиз Озодликнинг Фарғонадаги манбасидан 29 сентябрь куни келган хабар эди.

OzodNazar меҳмони Абдусалом Эргашевнинг бу воқеадан хабари бор эканки, куннинг бошқа воқеалари қаторида шу воқеани ҳам сўрадик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG