Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:56

BahsOnline: Ўзбекистонда миллатлараро мулоқот тили русча бўлсинми ëки ўзбекча?


Ўзбекистон давлат герби
Ўзбекистон давлат герби

BahsOnlineнинг навбатдаги сонида Ўзбекистонда давлат тили бўлган ўзбек тили ва амалда миллатлараро мулоқот тили бўлиб қолаëтган рус тилининг мавқеи масаласини муҳокама қиламиз.

Баҳсимизда иштирок этмоқчи бўлсангиз, 30 сентябрь Тошкент вақти билан соат 19.05дан бошлаб, OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош ассамблеясининг 70 йиллик юбилей йиғинида қозоқ тилида нутқ сўзлай бошлади.

Таржимо топилгунга қадар, вақтинча танаффус эълон қилинди.

Нурсултон Назарбоевнинг БМТдаги бешта расмий тилдан бири бўлган рус тилида маъруза қилгмагани унинг Кремлдан масофалангани ҳақидаги фаразларни урчитди.

BahsOnline: Ўзбекистонда миллатлараро мулоқот тили русча бўлсинми ëки ўзбекча?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:39 0:00

Қозоқ блогосферасида Нурсултон Назарбоевнинг бу чиқиши миллий тил тарғиботи ва Россияга ҳамла сифатида кўрилиб, қизғин баҳсларни уйғотди.

Қозоқ миллиятчилари Назарбоевнинг чиқишини ëқлашса¸ русийзабон аҳоли уни БМТ протоколини бузиб, расмийларни ноқулай аҳволга солганда айблади.

Қозоғистондаги русийзабонлар рус тилининг миллатлараро мулоқот тили сифатидаги мавқеи дарз кетаётир деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов БМТ Бош ассамблеясида рус тилида чиқиш қилган эди.

BahsOnline: Ўзбекистонда миллатлараро мулоқот тили русча бўлсинми ëки ўзбекча?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:55 0:00
Бевосита линк

Ўзбек мулозимлари ҳам БМТ ва бошқа анжуманларда рус тилида чиқиш қилишади.

Рус тили Ўзбекистонда миллатлараро мулоқот тили мавқеида турибди.

Хўш, Ўзбекистонда миллатлараро мулоқот тили русча бўлсинми ëки ўзбекча?

Бу савол жавобини сиз билан биргаликда муҳокама қиламиз.

Чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланиб, баҳсда қатнашишингиз мумкин.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, babajanovs@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG