Линклар

logo-print

Ислом Каримов Наманган ва Фарғонага борди


Ислом Каримовнинг вилоятларга қилган сафарларидан бирида оқсоқоллар билан учрашуви.

Ислом Каримовнинг вилоятларга қилган сафарларидан бирида оқсоқоллар билан учрашуви.

Ўзбекистон президенти 29-30 сентябрь кунлари Наманган ва Фарғона вилоятларига сафар қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таянган ҳолда маҳаллий ахборот агентликлари хабар тарқатди.

Хабарларда айтилишича, Ислом Каримов 29 сентябрь куни тушгача Наманган вилоятидаги бир қатор фермер хўжаликларини бориб кўрган ва фермерлар билан суҳбатлашган. Шу куни тушдан кейин президент Фарғона вилоятига кетган.

Фарғонада Ислом Каримов шаҳар бош планини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишган. Шундан сўнг президент Марғилондаги “Наримтекс” қўшма корхонасини бориб кўрган.

Ислом Каримовнинг Фарғона сафари бугун ҳам давом этиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG