Линклар

"Ўзбектуризм" Сингапурда экологик вазият ёмонлашгани ҳақида огоҳлантирмоқда


"Ўзбектуризм" агентлиги Сингапурга йўл олаётган ўзбекистонликларни ушбу мамлакатда хавфли экологик вазият юзага келгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Мазкур мамлакатда ҳавонинг ифлосланиши Индонезиянинг Суматра ва Калимантан оролларидаги ўрмон ёнғинларидан келиб чиққан.

Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси расмийларига кўра, ушбу мамлакатда ҳавонинг ёнувчан маҳсулотлар билан ифлосланиши 2015 йил 25 сентябрь ҳолатига жорий йилда кузатилаётган энг баланд даражададир ва PSI (Pollutant Standards Index) шкаласи бўйича 324 пунктга етган.

Маҳаллий экспертларнинг огоҳлантиришича, кучли тутун узоқ вақт давомида сақланиб қолиши мумкин.

XS
SM
MD
LG