Линклар

logo-print

Россиянинг Краснодар ўлкасида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири темир йўлда юк поезди уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди.

Воқеа 29 сентябрь кечқурун содир бўлди. Россия Ички ишлар вазирлиги расмийларига кўра, поезд тагида қолиб, ҳалок бўлган шахс Ўзбекистон фуқаросидир.

Поезд машинисти темир йўлда икки одам турганини кўриши билан сигнал берганини айтган.

Маълум бўлишича, поезд уриб юборган ўзбекистонликни ёнида турган шахс ғойиб бўлган.

Вазирлик поезд уриб юборган ўзбекистонликнинг исмини очиқламади.

Ҳозирда Краснодар ўлкаси транспорт полицияси ҳалокат сабабларини ўрганмоқда.

XS
SM
MD
LG