Линклар

logo-print

Ўзбекча “маҳаллийлаштириш” нинг русча “импорто- замещение”дан фарқи нимада?


“Ўзфармсаноат”га кўра мамлакат дорихоналарида сотилаётган маҳсулотнинг 48 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчиники.

“Ўзфармсаноат”га кўра мамлакат дорихоналарида сотилаётган маҳсулотнинг 48 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчиники.

Кейинги кунларда Ўзбекистондаги баъзи ахборот воситалари Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган дастури тўғрисида ёзмоқда.

Ўзбекистон Президенти 2015 йил, 11 февралда имзолаган қарор билан қабул қилинган мазкур Дастур, бир қарашда, Украинага агрессияси учун Ғарб санкциялари остида қолган Россия ҳукумати юритаётган импорт ўрнини қоплаш сиёсатини эслатади.

Бироқ маҳаллий иқтисодчилар Ўзбекистон ҳукуматининг бу соҳадаги сиёсати Россиядан нусха кўчириш эмаслигини таъкидлар экан, айни пайтда бу сиёсатдан самара ҳам кутмаяптилар.

Буюк режалар

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган дастури тўғрисида ёзар экан, баъзи сайтлар мазкур дастур амалга оширилиши туфайли Ўзбекистон импорт товарлар ва хом ашё сотиб олиш учун сарфланадиган пул 5,7 млрд долларга қисқаражаги тўғрисида хабар қилди. Яъни бу маблағ маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳисобига тушади.

Дастурда 602 та лойиҳа асосида ишлаб чиқариш маҳаллийлаштири-лажаги, натижада импорт ўрнини қоплайдиган ва экспорт қилишга мўлжалланган 1225 турдаги рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилажаги режалаштирилган.

“Умуман олганда эса, дейилади мавзу юзасидан ёзилган шарҳлардан бирида, Дастур йилига 3,5 млрд. доллар миқдорида импорт ўрнини қоплашдан пайдо бўладиган қўшимча самара беради ва 13 минг янги юқори малакали иш ўрни яратишга имкон яратади“.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев жорий йил 29 апрелида имзолаган қарор билан Президентнинг 11 февралдаги қарорига ўзгартишлар киритилган бўлиб, унда маҳаллийлаштириш дастурига дори ишлаб чиқарувчи яна икки қўшма корхона қўшилганки, Озодлик маҳаллийлаштириш дастурини шу соҳа мисолида ўрганишга уриниб кўрди.

“Ўзфармсаноат”: дориларнинг 48 фоизи Ўзбекистонники

“Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик компаниясининг ўзини таништирмаган мулозими шу кунда компания ходимлари, хусусан ўзи ҳам пахта терими билан банд эканлигини писанда қилиб, бу хусусда маълумот беришга имкони йўқлигини айтди. Лекин шунга қарамай, мамлакат дорихоналарида сотилаётган маҳсулотнинг “тақрибан 48 фоизи шу кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчиники, Дастур якунланадиган 2019 йили бу кўрсаткич 60 фоизга чиқарилажаги”ни сўраб билдик.

Аптека: дориларнинг 20 фоизигина Ўзбекистонники

Бироқ Тошкентдаги аптекалардан бирининг сотувчисидан олганимиз маълумот “Ўзфармсаноат” мулозими айтганидан анча фарқланади.

- Аптекамиздаги дориларнинг 20 фоизигина Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, қолганлари - импорт. Кўз дорилари, юрак-қон томирлари касалликлари учун дорилар тақчил. Умуман ҳамма касалликлар бўйича дориларнинг баъзи турлари тақчил бўлиб туради. Одатда импорт дорилар тақчил бўлади, деди дорихона сотувчиси.

Йил бошида кузатилган тақчиллик

Озодлик жорий йил бошида Ўзбекистондаги аптекаларда зарурий дори-дармонларнинг тақчиллашиб кетгани, бу ҳолатни мутахассислар Россияда рубль қадри тушиб кетганини сабаб қилиб келтиргани тўғрисида ёзган эди.

Мана шундай шароитда, шубҳасиз, ишлаб чиқаришни, хусусан, дори ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш сиёсатини фақат олқишлаш, албатта, тўғри бўлади.

Бу фикрга Озодлик саволларига жавоб берар экан, тошкентлик иқтисодчи Ғолиббек Холназаров ҳам қўшилди, лекин эътиборимизни ўзбекча маҳаллийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларига қаратди.

"Ички бозорни гуруҳларга бўлиб бериш сиёсати"

Унинг айтишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш (локализация) кеча пайдо бўлиб қолган гап эмас. “Локализация деган ёпирмоқ остида ички бозорни маълум гуруҳларга бўлиб бериш сиёсати олиб борилмоқда”, деган фикрни билан билдирди Ғолиббек Холназаров Озодлик билан қилган қисқа мулоқоти давомида:

XS
SM
MD
LG