Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:08

Япония бош вазири Ўзбекистонга келади


Япония бош вазири Синдзо Абэ келаси ой оҳирларида Ўзбекистонга келади.

"The Japan Times" нашри хабарига кўра, Абэ Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафари доирасида Ўзбекистонга ҳам боради.

Ташриф доирасида мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар истиқболи, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари мухокама этилади.​

Япон ширкатлари “Кўкдумалоқ” конида компрессор станциясини ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини қуриш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини реконструкция қилиш, Самарқанд, Бухоро ва Урганч аэропортларини модернизациялаш каби йирик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган.

XS
SM
MD
LG