Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:39

Хоразмда мажбурий меҳнат муаммосини ўрганаётган фаоллар таҳқирланди


www.eltuz.com нашрида эълон қилинган карикатура
www.eltuz.com нашрида эълон қилинган карикатура

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқуловалар Хоразм вилоятидапахта теримига талаблар ва давлат муассалари ходимларининг ёппасига жалб этилиши ҳолатларини ўрганаётганида қўлга олинган. Милициядаги узоқ суриштирув ва инсон қадрини камситувчи текширувлардан сўнг ҳуқуқ фаоллари Тошкентга қайтишга мажбур бўлганлар.

Ҳуқуқ фаоллари 26 сентябрь куни навбатдаги кузатувларни ўтказиш учун Хоразмга йўл олишган эди.

Мажбурий пахта терими, жумладан болалар эксплуатацияси авж олган Хоразм вилоятига рейдга чиққан ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқуловалар 29 сентябрь куни қўллари қайириб, милиция бўлимига олиб кетилган. Уларнинг фото ва видеокамералари тортиб олинган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларини олиб юрган ҳайдовчининг ўғлини эса хоразмлик милиционерлар калтаклаган.

Урлаева ва Эшонқуловалар 29 сентябрь куни Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Ички ишлар бўлинмасида ўн икки соат давомида ўта ҳақоратли ва инсон қадрини камситувчи йўлда текширувдан ўтказилган.

Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаева Хоразм далаларида
Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаева Хоразм далаларида

Бу ҳақда Малоҳат Эшонқулова Озодликка сўзлаб берди:

-Улар гинеколог врачларни ёллаб, бачадонимизда флешка қидиришди. Кийимларимизни титкилашди. Аслида у флешкани теримчиларга берган эдик. Уларга раҳмат, флешкадаги суратлар уларни ёрдамида сақланиб қолди, - дейди Малоҳат Эшонқулова.

Малоҳат Эшонқулова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:51 0:00
Бевосита линк

Милициядаги давомли суриштирув ва инсон қадрини камситувчи текширувлардан сўнг ҳуқуқ фаоллари Тошкентга қайтишга мажбур бўлганлар.

Фаолларнинг камситилиши ҳажвий суратларга мавзу бўлди. Тармоқдаги eltuz.com нашридаги карикатурада Елена ва Малоҳатнинг қамалгани тасвирланган.

Берлинда жойлашган Ўзбекистон-Германия Форуми ташкилоти ўзбек фаолларига Хоразмда монитронинг ўтказишига тўсқинлик қилингани юзасидан ташвиш билдирди.

Ташкилот баёнотида Хоразм вилояти раҳбарлари Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари ва раҳбариятни алдаётгани, аниқланган фактларга кўра, вояга етмаган ўнлаб ўқувчи сентябрь ойи бошидан буён ҳар шанба-якшанба кунлари пахта теримига мажбурий чиқарилаётгани аниқлангани айтилади.

XS
SM
MD
LG