Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:10

Қундузни олган жангариларнинг асосан ўзбеклар экани айтилмоқда


Қундузга кираверишдаги йўл назорати постига душанба куни Толибон байроғи ўрнатилди.
Қундузга кираверишдаги йўл назорати постига душанба куни Толибон байроғи ўрнатилди.

Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини эгаллаган жангариларнинг Россия разведкаси томонидан ëзиб олинган телефон суҳбатлари уларнинг пуштун эмас¸ ўзбек тилида гапирганини кўрсатган. Айни пайтда¸ ўзбекистонлик жангарилар ўзларининг Қундузни эгаллаганлар сафида эканликлари ҳақида хабар ва суратлар тарқатмоқда.

Душанба куни толиб жангарилари 14 йиллик танаффусдан сўнг Афғонистон вилоятларидан бири Қундуз марказини ўз назоратига олди.

Ўтгандагидан фарқли¸ толибларнинг бу зафари асосан улар таъсири кучли жанубда эмас¸ балки бевосита Тожикистон ва Ўзбекистонга туташ шимол ҳудудида рўй берди ва шуниси билан ҳам кўпчилик учун кутилмаган бўлди.

Россия махсус хизматларига таянган нашрларнинг ëзишича¸ Қундузни деярли қаршиликсиз эгаллаган жангариларнинг аксарини асосан пуштунлардан иборат Толибон эмас¸ балки Сурия ва Ироқда халифат қурилганини иддао қилаëтган Исломий давлатга байъат келтирган Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари ташкил этади.

“Қундуздагиларнинг ëзиб олинган телефон суҳбатлари шаҳарга ҳужум қилганларнинг ўзбекча гаплашганидан гувоҳлик беради. Қундуз вилояти айрим ҳудудларининг Толибон ва ИШИД томонидан биргаликда назорат қилинаëтгани ҳақида маълумот бор. Афғонистон жанубидагидан фарқли бу икки қуролли гуруҳ Қундузда бир-бири билан урушаëтгани йўқ. Шимолда улар наркотиклар контрабандаси ва героин ишлаб чиқаришдан тушаëтган даромадни ўзаро бўлиб олишиб¸ ҳамкорликда иш кўрмоқда”¸ дейди таҳлилчи Аркадий Дубнов Коммерсант газетасига.

Қундузни эгаллаганлар сафидаги ўзбек жангариларининг ижтимоий тармоқларга ëйинланган суратларидан бири.
Қундузни эгаллаганлар сафидаги ўзбек жангариларининг ижтимоий тармоқларга ëйинланган суратларидан бири.

Ўзбек жангариларининг Қундузни эгаллаганлар сафида фаол эканини ишидчиларнинг ўзлари ҳам тасдиқламоқда – ижтимоий тармоқларда уларнинг Қундуз расмий идоралари олдида қурол билан тушган суратлари ва бу ишғол тафсилотлари ëзилган хабарлари тарқатилмоқда.

Озодликка шу ҳақда хабар йўллаган ишидчилардан бири¸ Қундуздаги жангларда ўлганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ва тезда улар исми-шарифини юборишини билдирди.

Тожикистонга туташ Қундуз вилоятининг толиблар ва ишидчилар қўлига ўтгани¸ россиялик кузатувчилар фикрича¸ Марказий Осиëга нисбатан радикал исломий гуруҳлар таҳдиди ошганини англатади.

- Толибон ҳаракати ҳокимиятга келса¸ Афғонистонга қўшни давлатлар ҳудудига дахл қилмаслигини айтиб келади. Аммо ИШИДга хайрихоҳ Ўзбекистон исломий ҳаракати ва Қундузда азалдан қўним топиб келган тожик мужоҳидлари орзуси¸ бунинг акси – ўз жиҳодини Тожикистон ва Ўзбекистонда давом эттириш. Шу боис¸ агар Қундуз улар қўлида қоладиган бўлса¸ баҳорга бориб жангариларнинг Тожикистонга ҳужум қилишини кутиш мумкин¸ дейди Марказий Осиë бўйича россиялик яна бир таҳлилчи Андрей Грозин.

Айни пайтда Россия нашрларининг таъкидича¸ Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) низомига кўра¸ унинг аъзоларидан бирига қилинган ҳар қандай ташқи таҳдид мазкур гуруҳга нисбатан умумий таҳдид ҳисобланади ва бундай ҳолда вазиятга ташкилот аралашмай қолмайди.

“КХШТ да Толибон ëки бошқа исломий жангарилар хуружини қайтаришга қодир жиддий куч бор. Масалан¸ КХШТнинг тезкор кучлари таркибида камида 22 минг одам бор. Бу ҳаво-десант қўшинлари¸ денгизчилардан иборат ниҳоятда сараланган¸ ниҳоятда яхши ўқитилган ва яхши қуролланган армия. Бу гуруҳда толибларда йўқ техника ва устунлик бор. Дейлик¸ толибон ëки ишидчилар Тожикистон ҳудудига дахл қилишга уринса¸ КХШТ тезкор кучларининг жавоби ниҳоятда қақшатқич бўлади ва бундай ҳолда толибларнинг мутлақ мағлубияти олдиндан кафолатланган”¸ дейди ҳарбий таҳлилчи Дмитрий Верхотуров.

2012 йилда Ўзбекистон ҳукумати Россия¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон¸ Арманистон ва Беларус аъзо бўлган КХШТ дан чиқишга қарор қилган.

XS
SM
MD
LG