Линклар

Каримов ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан табриклади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўқитувчи ва мураббийларни 1 октябрь куни нишонланадиган касб байрами билан табриклади.

“Сизларнинг масъулиятли хизматингизни муносиб қадрлаш, фаолиятингизни янги босқичларга кўтариш учун зарур шароитларни яратиш масаласи бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътибор марказида бўлади, деб сиз азизларни ишонтириб айтишга бугун тўлиқ асосларимиз бор”, дейилади Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ёйинланган табрикномасида.

Ўзбекистон президенти табригидаги баландпарвоз сўзларга қарамай, мамлакатда фаолият юритаётган ўқитувчилар маориф соҳасида, ҳатто таълим жараёнини ташкил қилиш каби оддий масалаларда ҳам қатор камчилик борлигини қайд этиб келадилар.

Касб байрами нишонланаётган бугунги кунда ҳам мактабу лицейларда дарс ўтиши лозим бўлган кўпгина ўқитувчилар пахта далаларида этак кўтарган ўқувчиларни назорат қилиш иши билан машғуллар.

XS
SM
MD
LG