Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:08

Наманган вилоятида “контрабандачилар гуруҳи” қўлга тушди


12news.uz веб саҳифаси тарқатган хабарга кўра, Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан контрабандачилар “гуруҳи” фаолиятига чек қўйилди.

Хабардан маълум бўлишича, Учқўрғон туманининг уч яшовчиси Қирғизистондан Ўзбекистонга контрабанда йўллари билан Хитойда тайёрланган товарларни келтириш билан шуғулланган.

“Контрабандачилар” Ўзбекистонга қиймати 8 минг доллардан ортиқроқ бўлган товарларни келтираётган пайтда қўлга олинганлар.

Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинади.

XS
SM
MD
LG