Линклар

logo-print

Парижда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига бағишланган семинар бошланди


Ўзбекистонлик сиёсий маҳкумлар

Ўзбекистонлик сиёсий маҳкумлар

Парижда Инсон Ҳуқуқлари Лигаси халқаро ташкилоти ҳамда қароргоҳи Брусселда жойлашган Gare de l’Est журнали ташаббуси билан Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазиятига оид семинар бошландии.

Семинарда қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, ўзбекистонлик сиёсатшунос ва ҳуқуқбонлар иштирок этаётир.

Семинарда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг умумий аҳволи, жумладан қийноқлар ва сиёсий маҳкумларга муносабат масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ушбу тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонлик маҳкум ҳуқуқбон Азам Фармоновнинг турмуш ўртоғи Озода Ёқубова баёнот йўллаган.

Ўзбекистонлик ҳуқуқбон Мўътабар Тожибоевага кўра, баёнотда Озода Ёқубова семинар иштирокчиларидан турмуш ўртоғини озод қилиш учун Франция раҳбариятига чақириқ билан чиқишларини сўраган.

XS
SM
MD
LG