Линклар

logo-print

Ёнилғи қуйиш шаҳобчаси ким қура олади?


Sokh new gas station Uzbekistan

Sokh new gas station Uzbekistan

Резюме

“Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Давлат мулозими ёки милиционердирсиз, уй бекаси ёки фермердирсиз, талаба, ўқитувчи ёҳуд меҳнат муҳожири - ким бўлишингиздан қатъи назар атрофингизда бўлаётган воқеалар, Сизни қувонтираётган ёки ранжитаётган ҳолатлар ҳақида ёзинг. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

22:09 11.12.2015

Ёнилғи қуйиш шаҳобчаларини ким қура олади?

Фарғона вилояти, Сўх туманида яна битта пропан газ қуйиш шаҳобчаси қуриб битказилмоқда. Бу иншоот мансабдор шахслар қариндошлари яъни, туман депутати С.Шодиев, туман департамент ходими З.Шодиевларнинг ўғли ва жиянлари томонидан маҳаллага жуда яқин, қолаверса маҳаллий фермерлар унумли буғдой еккан ер майдонига барпо этиляпти. Ўзбекистон қонунига кўра, бу ер майдонига ёнилғи шаҳобчасини қуриш мумкин эмас.

Шодиевлар авлодлари бир неча йил олдин маҳалланинг ўртасига бензин қуйиш шаҳобчасини куришганди. Бу иншоот ҳам маҳалла ўртасида, мактаб, маҳалла масжиди, маҳалла ҳаммоми ёнгинасида қурилган. Мансабдор шахсларга ҳамма нарса мумкинми?

Биз оддий фуқаролар йиллар давомида аризалар ёзиб тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида ер ололмасдан охири Россияга мардикорчиликка чиқишга мажбур бўляпмиз.

Сўх туманида бирор бир фабрика завод қуриш ўрнига халққа зиён келтирадиган иншоотлар кўпаймоқда.

18:29 8.12.2015

Туркияда ишлаётган ўзбекларни ватанга қайтариш ҳаракати бошланди

Ассалом алайкум. Сизга Туркиядан ёзмоқдамиз. Ўзбекистондаги яқинларимизнинг айтишича, шу кунлари уйларимизга маҳалла раислари ва участка нозирлари келишиб, бизнинг Туркиядан қайтишимиз лозимлигини айтишмоқда.

Сурхондарё, Самарқанд ва жиззаҳлик боллардан сўрасам айни гапни айтишди. Жуда кўп одам Ўзбекистонга кетаётганмиш.

20:53 3.12.2015

Ўқитувчилардан ҳам пул йиғиладими?

Салом Озодлик. Биз Фарғона вилояти Бувайда тумани 52 мактаб ўқитувчилар жамоасимиз.

Бизнинг директоримиз Г.А ҳамма уқитувчиларни жонидан ўтказиб юборди. Фақат йиғди-йиғди ва ойликдан қандайдир мактаб фондига ушла-ушлалар ҳамда дарс соатлари тақсимотидаги ноқонуний ишлар ҳаммани жонига теккан. Агар кимдир норозилик қилса ишдан бушатади ёки кетишга мажбурлайди. Прокуратура милиция ва ҳатто туман ХТБ си раҳбарлари ҳам бунга куз юммокда. Наҳотки шу бир директорга чора кўрадиган орган йук. Шу 5 -6 йилди ичида мактабга қарашли анча нарсалар ўзлаштириб юборилди.

Жабрдида муаллим ва муаллималар.

14:23 28.11.2015

Ўзбекистонда TICO мошинаси қаерга йўқолиб кетяпти?

tico generator

tico generator

Ўзбекистонда TICO мошиналарнинг моторларидан электр ишлаб чиқариладиган генераторлар ясалмоқда. Бу моторлар оз бензин ишлатиб анчагина электр билан таъминламоқда. Электр тақчиллиги давом этса яқин кунларда NEXIA, Cobalt лардан ҳам генераторлар ясаб ташлаймиз.

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG