Линклар

logo-print

OzodNazar: “Ўзбекнинг оддий ҳақиқатни айтолмаслиги сабабини биламан...”


Ëзувчи¸ психолигия фанлари номзоди Маҳмуд Йўлдошев

Ëзувчи¸ психолигия фанлари номзоди Маҳмуд Йўлдошев

50 йиллик педагогик тажрибаси бор тошкентлик ўқитувчи Маҳмуджон Йўлдошев халқ таълими тизимини Ўзбекистон ҳукумати “портлатиб” юборганига ишонмайди. “Портлаш” сўзи бу ерда бежиз ишлатилгани йўқ. У – Ўзбекистон Президентининг 1 октябрь – Ўқитувчилар кунида ўқитувчиларга йўллаган табригида ишлатилди.

Табрикда, жумладан, бундай дейилган:

Бундан 18 йил олдин қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва 2004 йилда тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастури, шу соҳада амалга оширган бошқа кенг кўламли ишларимиз нафақат таълим-тарбия тизимини, балки бутун жамиятимиз ҳаётини кескин ўзгартириб юборгани, ижобий маънодаги “портлаш эффекти”ни берганига бугун яққол гувоҳ бўлмоқдамиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз”.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG