Линклар

Россия Сурияда ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда


Сурияда рус ҳарбий учоқлари бомба ташлаган манзиллар.

Сурияда рус ҳарбий учоқлари бомба ташлаган манзиллар.

Россия ҳарбий учоқлари 1 октябрда Сурияда ҳаво ҳужумларини давом эттирди.

Россия 30 сентябрда бошланган ҳаво ҳужумларида “Исломий давлат” гуруҳи манзиллари бомбардимон қилинаётганини билдирмоқда. Бироқ Вашингтон Россия президент Башар Ассад режимини мустаҳкамлаш мақсадида мухолифат жангариларига қарши зарба бермоқда, деган хавотирни айтиб келади.

Россия Мудофаа вазирлиги Су-24 Ms ва Су -25 учоқлари 30 сентябрдан бери “Исломий давлат” гуруҳининг 12 манзилига, жумладан, Идлибдаги қурол омборларига зарба берганини маълум қилди.

Бироқ Британиядаги Сурияда инсон ҳуқуқлари обсерваторияси Россия ҳарбийлдари Ҳама вилоятида “Исломий давлат”нинг эмас, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган исёнчи мухолифат гуруҳлари манзилларига ҳужум қилгани ҳақида хабар тарқатди.

XS
SM
MD
LG