Линклар

logo-print

Ҳиндистон Покистоннинг Кашмирда тинчлик ўрнатиш режасини рад этди


Кашмирда террорчилик ҳаракатлари тез-тез содир этилади.

Кашмирда террорчилик ҳаракатлари тез-тез содир этилади.

Ҳиндистон Покистон томонидан Кашмир муаммоси юзасидан таклиф қилинган 4 босқичли тинчлик режасини пайшанба куни рад этди.

Айни пайтда Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан террорчиликка қарши кураш масаласида музлатиб қўйилган музокаралар қайта жонлантирилишига қарши эмаслигини билдирди.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф тинчлик режасини 30 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқиши чоғида таклиф қилган эди. Навоз Шариф ўз нутқида ядровий қуролга эга бўлган бу икки давлат Кашмирда ўқ отишни тўхтатиш тўғрисида шартномани имзолаши ҳамда иккига бўлинган бу вилоятни қуролсизлантириш йўналишида иш бошлаши лозимлигини таклиф қилган.

Ҳиндистон бу баёнотга 1 октябрь куни жавоб қайтарди ҳамда Кашмирдаги нотинчлик учун биринчи навбатда Покистонни айблади.

Ҳиндистон баёнотида айтилишича, Покистон ҳукумати Кашмирдаги террорчиларнинг асосий ҳомийси ҳисобланади. Ҳиндистон Покистон терророчиларни молиялашни тўхтатмагунига қадар Кашмир масаласида музокаралар ўтказиш фойдасиздир, деб билдирган.

XS
SM
MD
LG