Линклар

Афғонистонда АҚШ учоғи қулаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди


С-130 учоғи асосан ҳарбий юкларни ташишда қўлланилади.

С-130 учоғи асосан ҳарбий юкларни ташишда қўлланилади.

АҚШнинг С-130 ҳарбий самолёти Афғонистон шарқидаги Жалолобод аэропортига қўниш пайтида ҳалокатга учраши оқибатида камида 11 одам, жумладан, учоқда бўлган 5 ҳарбий, шартнома асосида хизмат қилаётган 6 аскар ҳамда аэропортнинг уч афғон ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги 1 октябрь куни маълум қилди.

Associated Press ва Reuters агентликларининг билдиришича, ҳалок бўлганлар сони камида 14 киши.

Айни пайтда мазкур воқеа юзасидан текширув ўтказилмоқда. Ҳарбий учоққа ердан туриб ўқ отилган ёки отилмагани ҳақида маълумот йўқ.

Бугунги кунда Афғонистонда АҚШнинг 9800 ҳарбийси бор. Афғонистон шарқида ҳозир бўлган АҚШ ва Польша ҳарбийлари сони эса мингга яқиндир.

XS
SM
MD
LG