Линклар

logo-print

АҚШда коллежга бостириб кирган шахс камида 9 одамни отиб ўлдирди


Розебург шаҳрида тез ёрдам яраланган ва ҳалок бўлганларни касалхонага етказмоқда.

Розебург шаҳрида тез ёрдам яраланган ва ҳалок бўлганларни касалхонага етказмоқда.

Қўшма Штатларнинг Орегон штати жанубида қуролланган шахс коллежлардан бирида камида 9 одамни отиб ўлдирди.

Полиция қуролли шахсни жисмонан йўқ қилгачгина хунрезлик тўхтатилган. Розебург шаҳридаги Umpqua Community College’даўқ отган одамнинг исми Крис Харпер Мерсер экани айтилмоқда. Қотил ўқидан яраланганлардан бири, Мерсер ўқ отишдан олдин кимнинг қандай динда эканини сўрагани ҳақида айтиб берди.

CNN телеканали Мерсер 4 та ўқотар қурол билан коллежга келганини билдирди.

Айрим хабарларда эса отиб ўлдирилганлар сони камида 13, яраланганлар сони камида 20 киши экани айтилмоқда.

Мазкур воқеа Орегон маҳаллий вақти билан эрталабки соат 10.30 содир этилган.

XS
SM
MD
LG