Линклар

Самарқандда пенсионерларга текин нон тарқатилмоқда


Пенсионерларга бир кунда биттадан ортиқ бепул буханка берилмайди

Пенсионерларга бир кунда биттадан ортиқ бепул буханка берилмайди

Самарқанддаги Оsiyo-uz супермаркети пенсионерларга бепул нон тарқатаяпти.

Супермаркет ходимларидан олинган маълумотга кўра, “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан ўтказилаётган мазкур акция бегим кунлари соат 17:00га қадар давом этади.

Дўкон ходимларининг айтишича, бепул нон олиш учун нафақахўр пенсия дафтарчасини сотувчига кўрсатиши лозим ва бир киши бир кунда биттадан ортиқ нонни текинга ололмайди.

Мазкур акциянинг қачонгача давом этиши номаълум.

Жорий йил баҳорида Тошкент шаҳридаги "Макро" савдо тармоғи ҳам "Бепул нон" акцияси ўтказиб, маълум муддат пенсионерларга текинга нон тарқатган эди.

Худди шундай акция жорий йил мартида Россиянинг Томск шаҳрида ҳам ўтказилган эди. Томск шаҳри маъмурлари ўзининг бу ташаббуси билан жамоатчилик танқидига нишон бўлди. Масалан, Давлат думаси депутати Валерий Зубов бу акцияни “Ҳукуматнинг чорасизлиги аломатидир”, деб баёнот берди.

XS
SM
MD
LG