Линклар

logo-print

Тошкентда 40000 долларлик қалбаки пулни сотган гуруҳ қамалди


Гуруҳ аъзолари сохта долларни Туркиядан келтирган.

Гуруҳ аъзолари сохта долларни Туркиядан келтирган.

Туркиядан қалбаки доллар олиб келиш билан шуғулланган тошкентлик жиноий гуруҳ аъзолари суд қарорига кўра, 9 йилдан 12 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, олти кишидан иборат гуруҳ аъзолари айланма йўллар орқали Туркиядан 80 минг долларлик сохта купюраларни Ўзбекистонга олиб кирган. Мамлакатнинг турли бозорларида 40 минг долларлик қалбаки долларни ҳақиқий банкнотларга айлантиришган.

Гуруҳ аъзолари қўлга олинган пайт уларнинг ёнидан 41 минг 300 долларлик сохта пул топилган.

XS
SM
MD
LG