Линклар

Буюк Британияда 15 яшар ўсмирга умрбод қамоқ жазоси берилди. Суд ўсмирни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтган парадда полициячиларни ўлдиришга ҳаракат қилганликда айбдор деб топди.

Англиянинг Блэкберн шаҳридан бўлган боланинг ёш экани учун унинг шахси очиқланмаяпти. Би-би-си маълумотига кўра, ўсмир террорчиликда айбланган энг ёш британияликдир.

Тергов маълумотларига кўра, жорий йил 25 апрель куни Мельбурнда ҳар йили ўтадиган парад намойишлари пайти полиция ходимларига қарши ҳужум қилиш режаси аниқланган.

Ўша вақтда 14 ёшда бўлган ўсмир жиҳодчиликда гумонланаётган шахс билан Интернет орқали кўп бора мулоқот қилган.

Британия хавфсизлик хизмати бу мулоқотни аниқлаб, австралиялик ҳамкасбларини хабардор қилган.

XS
SM
MD
LG