Линклар

logo-print

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги 2 банк 2 октябрь куни мижозлар билан ишламади, Россиядан келган пулларни эгаларига бермади.

Чунки бу банклар учун 2 октябрь 2 октябрь эмас, балки 31 сентябрдир.

Маълумки, сентябрь ойида фақат 30 кун бор. Унда 31 сентябрь қаердан пайдо бўлди? Ва қандай қилиб 2 октябрь 31 сентябрга айланиб қолди?​

Ўзбек банклари тақвимининг умумдавлат тақвимидан фарқланиши сабаблари, мустақил мутахассис фикрича, мижозлар пули ҳисобига банк кўрсаткичларини яхшилаш истаги билан изоҳланади.

"Мен жўнатган пулни отамга бермадилар"

Исми сир қолишини истаган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 29 сентябрь куни Россиядан уйига – Олтиариқ туманига АҚШ долларида пул жўнатгани, 30 сентябрь куни отаси туман марказидаги банклардан биронтасидан ҳам пулни ололмагани тўғрисида Озодликка шикоят қилди.

Йигитнинг айтишича, тумандаги банклар ходимлари унинг отасига пулни душанба, 5 октябрь куни олиши мумкинлигини айтган.

Банкларнинг "ўзига хос, ўзига мос" тақвими

Озодлик икки банк – Халқ банки ва Агробанкнинг Олтиариқдаги филиаллари билан боғланиб, деярли бир хил гап эшитди.

Халқ банки ходими вазиятни мана бундай тушунтирди (айтганларини айнан келтирамиз):

- Бугун ишлаяпмиз, аммо ой ёпилгани йўқ, пластик, бошқалар ишлагани йўқ. 30 сентябрь куни тушгача ишлаганмиз. Сиз айтаётган одам пулни олиш учун тушдан кейин келган бўлса керак. Кеча дам олиш куни эди (1 октябрь – Ўқитувчилар куни – давлат байрами – таҳр.) Бугун биз 30 сентярь ҳисобида турибмиз – ойни ёпаяпмиз. Янги ой душанба куни (5 октябрь – таҳр.) очилади ва мижозлар билан ишлашни бошлаймиз.

- Ахир ой 30 сентябрь куни ёпилиши керакмасми?

- Тўғри, ой ойнинг охирида ёпиладику фақат кризис бўлади, бошқа шунга ўхшаш ҳолат бўлади, ўшанда республика бўйича 1 – 2 кун фарқ билан ёпилади, деди Халқ банки Олтиариқ туман филиали ходими.

Агробанкнинг шу тумандаги филиали ходими эса, айнан бундай деди:

- Бугун (2 октябрь – таҳр.) мижозлар билан ишламаяпмиз, лекин ўзимиз ишлаяпмиз. Ҳисобот қилинаяпти. Кун янгилангани йўқ. Сиз айтаётган одам пулини бугун ололмайди. Чунки биз бугун 31 сентябрда турибмиз, кун янгилангани йўқ. Мижозлар билан иш кун янгиланганида бошланади. Пулини душанба куни олиши мумкин.

- Демак, шошилинч пулни ой охирида жўнатмаслик керак эканда?

Бу саволимизга банк ходими кулиб “Ҳа”, деди.

Ҳар иккала банк ходими исмларини сир сақлашни маъқул кўрдик.

Бир қарашда, муаммо йўқдек:

мижозлар, жумладан Озодликка шикоят қилган меҳнат муҳожирининг отаси ҳам пулини душанба куни олади.

Лекин суҳбатдошларимизнинг фақат банк ходимлари тушунадиган гаплари ортидаги маъноларни тушуниш учун таги ўзбекистонлик иқтисодчи, Астанадаги Евроосиё унверситети декани Сапарбой Жубаевга мурожаат қилдик.

Мустақил Ўзбекистон банкларининг советча қилиғи

Сапарбой Жубаевнинг айтишича, Ўзбекистондаги банкларда Совет давридаги тутумлар сақланиб қолган. Улар ой охирида ҳисоботлари кўрсаткичлари олдинги ойдагидан юқорироқ акс этишини таъминлаш учун кириммларни ушлаб туради, чиқим қилмайди.

Тингловчи шикояти ва банк ходимларидан олинган маълумотлар билан таништирганимиздан сўнг иқтисодчи билан суҳбатимиз мана бундай кечди:

Ҳа, айтганча,

Россиядаги “РИА Рейтинг” агентлиги ўтган йил августида Ўзбекистондаги 7 тажорат банкини активлари ҳажмидан келиб чиқиб, МДҲдаги энг йирик 200 банк рўйхатига киритган эди.

Рўйхатдан ЎР Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (55- ўрин), “Ўзсаноатқурилишбанк” (89- ўрин), “Асака” банки (118-ўрин), “Ипотека-банк” (155-ўрин), Халқ банки (166- ўрин), “Агробанк” (172- ўрин) ҳамда “Қишлоққурилишбанк” (177- ўрин) жой олган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG