Линклар

Рамзан Қодиров Сурияга чечен ҳарбийларини жўнатишни сўради


Рамзан Қодиров билан Владимир Путин.

Рамзан Қодиров билан Владимир Путин.

Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров Россия Президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, “Исломий давлат” жангариларига қарши курашиш учун Сурияга чеченистонлик кўнгиллиларни жўнатишни сўради.

“Бизга у ерга боришга ва махсус амалиётларда қатнашишга рухсат беришларини шунчаки сўрамаяпман, балки илтимос қилаяпман”, дейди Қодиров рус матбуотига берган интервьюсида.

Қодировга кўра, чечен ҳарбийлари бораётганини эшитган жангарилар зудлик билан Суриядан жуфтакни ростлаб қолишади.

“Биз уларни биламиз, улар билан курашганмиз, биз уларни бу ерда ер билан яксон қилганмиз”, дейди Қодиров.

Чечен лидери Сурияга боришга рухсат беришган кун улар учун байрам бўлишини таъкидлади.

Ўтган йилнинг декабрида Рамзан Қодиров президентликдан воз кечиб, Донбассга бориб курашишга тайёр эканлигини айтган эди.

30 сентябрь куни Россия қирувчи самолётлари Суриядаги илк ҳаво зарбаларини амалга оширди.

АҚШ ва бошқа Ғарб мамлакатлари Россиянинг Сурияда амалга ошираётган ишларини шубҳа билан кузатмоқда ва улар бу ишлар Сурия президенти Башар Ассад режимини дастаклашга қаратилган, деб ҳисоблайдилар.

XS
SM
MD
LG