Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:07

LIVE BLOG: Қирғизистондаги парламент сайловлари

4 октябрь куни Қирғизистонда бўлиб ўтаётган сайловга оид хабар, муштарийлардан фото-видео материалларни ушбу LIVE BLOG орқали бериб борамиз. Сайловга оид кузатув ва хабарларингиз бўлса, WhatsApp, Viber, Telegram: + 420 724 971 539, +996 550 528 555 рақамлари, ozodlik@googlegroups.com, ozodlikmail@gmail.com электрон манзиллари, Ozodskype, Ozodovoz, Ozodlikonline скайп манзиллари орқали юборишингиз мумкин!

Қирғизистонда сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Қирғизистон МСК парламент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. МСК сайти берилган маълумотларга кўра, ҳозирча Қирғизистон социал-демократик партияси 26,9 фоиз овоз билан олдинда бормоқда.

Иккинчи ўринни 21,03 фоиз овоз билан “Республика - Ота юрт”, учинчи ўринни эса 12,41 фоиз овоз билан “Қирғизистон” партияси эгаллаб турибди.

Парламентга кириш учун лозим бўлган 7 фоизли тўсиқдан юқоридаги уч партиядан ташқари яна уч партия ўтган. Булар “Тараққиёт – Прогресс” (9,19%), “Бир Бўл” (8,32%) ва “Ота Макон” партияларидир.

Қолган 8 партия эса бу тўсиқдан ўтолмаган.

4 октябрь куни Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловида жами 14 партия ўзаро кураш олиб борган.

МСК: Соат 17 га қадар сайловчиларнинг 42 фоизи овоз берди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида қирғизистонликлар учун ташкил этилган сайлов участкаси.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида қирғизистонликлар учун ташкил этилган сайлов участкаси.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси парламент сайловларида маҳаллий вақт билан соат 17.00 гача рўйхатга олинган сайловчилар умумий сонидан 42 фоизи овоз берганини билдирди.

Маълумотларга кўра, бу пайтгача Бишкек шаҳрида 41%, Ўш шаҳрида 40%, Жалолобод вилоятида 43%, Ўш вилоятида 41%, Боткен вилоятида 42%, Чуй вилоятида 43%, Иссиқкўл вилоятида 41%, Норин вилоятида 47% ва Талас вилоятида 49% сайловчи овоз бериб бўлган.

4 октябрдаги парламент сайловларини ташкил этиш учун 2 минг 374 сайлов участкаси очилган бўлиб, уларнинг 36 таси хорижий ўлкаларда жойлашган.

МСК қонунбузарлик фактларини эртага ўрганиб чиқмоқчи

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси парламент сайловларидан иштирок этаётган сиёсий партиялар томонидан содир этилмиш қонунбузарликларга оид маълумотларни эртага ўрганиб чиқади. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига МСК аъзоси Гулнара Журабаева маълум қилди.

Мулозимага кўра, МСКга бутун мамлакатдан у ёки бу қонунбузарликлар тўғрисида турли хабарлар келиб турибди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қирғизистоннинг турли жойларидаги сайлов участкаларида сайловчиларни сотиб олишга уринишлар, сайловчиларни оммавий равишда участкага ташиш ва шу каби қонунбузарликлар содир этилаётганига оид маълумотлар тарқаганди.

Айни пайтда қонунбузарлик содир этгани иддао қилинаётган партиялар бу даъволарни кескин рад этаётирлар.

Қирғизистонда соат 14 гача сайловчиларнинг қарийб учдан бири овоз бериб бўлди

Маҳаллий вақт билан соат 14.00 га қадар Қирғизистонда сайловчиларнинг қарийб 30 фоизи овоз бериб бўлган. Бу ҳақда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Тайирбек Сарпашев Бишкекда ўтган ҳукумат мажлисида билдирди.

Сарпашевга кўра, ҳар минг сайловчидан 3-5 кишигина ўзини сайлов рўйхатидан топа олмаган.

“Булар онда-сонда учраб қолаётган ҳолатлар. Аммо, умуман олганда, техника нормал ишлаяпти. Жиҳозлар носозлиги билан боғлиқ барча қайд этилган фактлар бартараф қилинди”, деди Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG