Линклар

Тошкентда отилган Молотов коктейли барқарорлик дарз кетгани ишоратими?


ИШИД таркибида жанг қилаëтган ўзбекистонлик йигит

ИШИД таркибида жанг қилаëтган ўзбекистонлик йигит

Афғонистоннинг Қундуз ва Таҳҳор вилоятлари бир қисмини эгаллаб олганини иддао қилаётган ўзбек жангарилари ўз нашри воситасида “Кейинги ҳадаф Самарқанд ва Бухоро” эканлигини айтишди.

Бундан олдин АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига 28 сентябрь куни тонгги 7.30 лар атрофида иккита “Молотов коктейли” отиб кетилган эди.

Жорий йилнинг май ойида Паркентдаги ўқув муассасаларига қора байроқ сурати билан таҳдидли варақалар ташлаб кетилиши ортидан бутун Ўзбекистон бўйлаб давлат ва жамоат ташкилотларини террор хавфидан огоҳлантиришга қаратилган йиғинлар ўтказилган эди.

Бир йилча муқаддам Президент Ислом Каримов "ИШИД балоси" Ўзбекистонга ҳам кириб келаëтгани ва "бу балони тўхтатиш лозим"лиги ҳақида гапирган эди.

Ўзбекистонда давлат шиорига айлантирилган “тинчлик” омили хавф остидами?

Ўзбекистоннинг “тинчлигини таъминлаш” ниқоби остида Россия ўз манфаати йўлида фойдаланмайдими?

Бу саволлар жавобини Озодликнинг Қурултой дастурида изладик.

Қурултой қатнашчилари Ўзбекистон тинчлигига асосий таҳдид Россия билан биргаликда ички муаммолардан ҳам келишига урғу беришди.

Ўзбекистон The Economist таҳлилчилари томонидан халқ ғалаёнлари бошланиш хавфи энг юқори бўлган 19 давлат қаторига киритилган ягона постсовет республикасидир.

Бу рўйхатга Ўзбекистондан ташқари Зимбабве, Яман, Венесуэла каби давлатлар киритилган.

АҚШдаги Foreign Policy журнали ҳам Афғонистондаги қалтис вазият умумиятла Марказий Осиë¸ хусусан¸ Ўзбекистондаги барқарорликни жиддий таҳлика остида қолдиришини башорат қилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG