Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:20

Обама: Россия Ассад мухолифларига зарба бериш билан "ИД" жанггариларига ёрдам бермоқда


АҚШ президенти Барак Обама таъкидича, Россия Сурияда Башар Ассад мухолифларига зарбалар бериб, муаммонинг сиёсий ечимини ортга сурмоқда ва бу билан “Исломий давлат” жанггариларига ёрдам бермоқда.

Оқ уйда жума куни ўтказилган матбуот анжуманидаги чиқишида Обама Россия Сурияда ҳаводан зарбалар берар экан "Исломий давлат" ва Башар Ассад мухолифларини фарқлай олмаётганини таъкидлади.

- Россия учун уларни ҳаммси террорчилардир, - деди Обама.

АҚШ президенти ўз чиқишида америкалик ҳарбийлар “Исломий давлат“га қарши курашни давом эттириши ва Суриянинг мўътадил мухолифати билан мулоқотни сақлаб қолишини таъкидлади.

Айни пайтда, АҚШ Россия, Эрон каби мамлакатлар билан Сурияда ҳокимиятнинг босқичма-босқич алмашинуви йўлида ҳамкорлик қилишга очиқ, деди Обама.

Жума куни "Исломий давлат"га қарши курашаётган АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Россия ҳукуматидан Суриядаги мўътадил мухолифат ва тинч аҳолига қарши ҳаво зарбаларини тўхтатишга чақирди.

Туркия, АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Форс кўрфазининг бир қатор ўлкалари Россиянинг Сурия мухолифати ва тинч аҳолисига зарбалари ушбу мамлакатдаги можарони яна ҳам алангалатиб юбориши ҳақида ташвиш билдирди.

XS
SM
MD
LG