Линклар

Германияда Берлин девори қулаганининг 25 йиллиги нишонланмоқда


3 октябрь куни Германияда Берлин девори қулаганининг 25 йиллиги байрам қилинмоқда.

Чорак аср муқаддам, 1990 йилнинг 3 октябрида ГДР билан ФРГ бирлашиб, Германия ҳудудида коммунистик тизимга нуқта қўйганди.

Шундан буён собиқ социалистик мамлакат ҳисобланган ГДР аҳолиси фаровонлик ва эркинликдан баҳраманд бўлиб яшамоқда.

Ўтган ҳафта Германияда ўтказилган ижтимоий сўровда қатнашган немисларниг 90 фоизи ўз турмушидан мамнун эканлигини билдирди.

Бир пайтлар ГДРдаги хавфсизлик хизмати - Штазининг мутлақ назорати остида ҳатти- ҳаракати чекланган ҳолда яшаган собиқ ГДР фуқаролари 25 йилдан бери эркин яшаëтганидан мамнунлигини изҳор қилишмоқда.

Ҳар йили 3 октябрь куни Германиянинг бирлашган куни нишонланади. Бу байрам икки давлат ўртасидаги деворга қарши ГДР ичида туриб курашганлар учун айниқса қадрли.

XS
SM
MD
LG