Линклар

Coca-Cola ва McDonalds Зеп Блаттерни FIFA раҳбарлигидан истеъфо беришга чақирди


FIFAнинг бош хомийлари, жумладан Coca-Cola ва McDonalds Зеп Блаттерни уюшма раҳбарлигидан истеъфо беришга чақирди.

Бу ҳақдаги чақириқ Швейцария ҳукумати 79 ёшли Блаттер устидан жиноят иши қўзғотганидан бир ҳафта ўтиб янгради.

Coca-Cola ва McDonalds ширкатлари FIFA обрўсини тиклаш йўлида Блаттер лавзоимидан зудликда кетиши керак, демоқда.

Зеп Блаттер футбол уюшмалари халқаро федерациясига 17 йилдан буён раҳбарлик қилиб келмоқда.

Шу йил бошида у ушбу лавозимга яна беш йиллик муддатга қайта сайланганди.

Ҳозирда Блаттер ва федерациянинг бир қатор раҳбарлари коррупция билан боғлиқ айбловлар қаршисида қолишган.

Зеп Блаттер 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини Россияда ўтказилиши тарафдорларидан биридир.

XS
SM
MD
LG