Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:48

“Ўзбектелеком”: Ўзбекистонда Skype ва бошқа мессенжерлар нормал ишлаяпти


“Ўзбектелеком” ширкати ҳамкорлар тармоғидаги профилактик ишлар тугаллангани, Skype, Viber каби интернет-мессенжерлари нормал ишлаётганини билдирди.

Ширкат мулозимларидан бири Озодлик билан суҳбатда ҳамкорлар тармоғида профилактика ишлари 2 октябрь куни ниҳоясига етгани ва интернет-мессенжерлардаги муаммо бартараф этилганини таъкидлади.

Ўзбекистондаги Интернет провайдерлари Skype, Viber, Telegram каби мессенжерлар алоқасида муаммо июль ойидан бери кузатилаётган эди.

Хусусан, Skype тармоғи хизматидан фойдаланувчи ўзбекистонликлар июль ойи охирларидан буён мамлакат ичкарисида бу мессенжердан фойдаланиш қийинлашиб қолганидан шикоят қилишаётганди.

Ўзбекистондаги Интернет фойдаланувчилари Skype фаолияти яхшиланганини айтишмоқда.

Айримлар эса муаммо ҳозир ҳам мавжудлигини таъкидлашмоқда.

XS
SM
MD
LG