Линклар

logo-print

Россия учоқлари Сурияда 20дан ортиқ ҳаво ҳужумини амалга оширди


Россия ҳарбий учоқлари Сурияда сўнгги 24 соат ичида йигирмадан ортиқ ҳаво ҳужумларини амалга оширган.

Россия Мудофаа вазирлиги мулозими Игорь Конашенков иддасича, шулардан тўққизтаси “Исломий давлат” объектларига қаратилган.

Ҳаво зарбалари Россиянинг Cу-34 ҳамда Су-24М учоқларидан берилган.

Жаноб Конашенков ҳаво зарбалари оқибатида “Исломий давлат”га тегишли лагерь ва қурол омборхонаси вайрон этилганини таъкидлади.

“Исломий давлат”га қарши курашаётган АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Россия ҳаво ҳужумларидан чуқур ташвишда эканини изҳор қилган.

АҚШ, Буюк Британия, Германия, Туркия ва Фарс кўрфазининг бир қатор ўлкалари Россиянинг зарбалари Суриядаги Башар Ассад режимига қарши курашаётган мўътадил мухолиф кучлар ва тинч аҳолига қаратилгани, бу эса мамлакатдаги можарони яна ҳам алангалатиб юбориши ҳақида ташвиш билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG