Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:11

Тошкент яқинида янги қамоқхона қурилиши якунланмоқда


Яқин ойларда Ўзбекистондаги қамоқхоналар сони яна биттага кўпаяди.

Podrobno.uz нашрига кўра, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида "замонавий андозалар даражасида қурилаётган қамоқхона" бир неча ойдан сўнг фойдаланишга топширилади.

Тўққизта блокдан иборат қамоқхона қанча мабус учун мўлжаллангани ҳозирча маълум эмас.

Зангиотадаги янги қамоқхона шу йилни кузида қуриб битказилиши керак эди.

Лекин, қурилиш ишлари чўзилгани боис қамоқхона йил оҳирида фойдаланишга топширилади.

Ўзбекистон Жазони ижро этиш бош бошқармаси расмийларига кўра, янги қурилаётган қамоқхонага Юнусободдаги “Тоштурма” номи билан танилган қамоқхона махбуслари кўчирилади.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон қамоқхоналарида махбуслар ўта оғир шароитларда сақланиши борасида бонг уриб келади.

XS
SM
MD
LG