Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:22

Қирғизистонда парламент сайлови бўлиб ўтаяпти


Қирғизистонда парламент сайлови илк бор биометрик маълумотлар асосида ўтказилмоқда.

Сайловчилар овозини электрон сайлов қутиси автоматик равишда санаб боради.

Бироқ, агар партиялар вакиллари асосли даъво билан мурожаат қилган тақдирда, қонунчиликка кўра, бюллетенлар қўлда санаб чиқилиши мумкин.

Қирғизистондаги парламент сайловида 14 сиёсий партия қатнашаяпти. Булар “Замондош”, “Ватан бирдамлиги”, “Ота Макон”, “Олам”, “Ор-Номус”,Қирғизистон социал демократик партияси, “Бутун Қирғизистон-Меҳнат”, “Озодлик”, “Улуғ Қирғизистон”, “Қирғизистон халқлари конгресси”, “Тараққиёт –Прогресс”, “Қирғизистон”, “Республика – Ота юрт” ва “Бир бўл” партияларидир.

Расмий маълумотларга кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчилар сони 2 миллион 761 минг 297 кишини ташкил этади.

Бу сайловчилар эрталаб маҳаллий вақт билан соат 8.00 да бутун Қирғизистон бўйлаб очилган сайлов участкаларида соат 20.00 га қадар овоз беришлари мумкин.

МСК маълумотларига кўра, парламент сайловларини 613 нафар халқаро кузатувчи кузатиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG