Линклар

logo-print

Ватикан ўзининг бесоқолбоз эканини ошкор қилган руҳонийсини вазифасидан бўшатди.

Полшалик 43 ёшли Кшиштоф Харамса эркак билан муносабатда бўлгани, бундан фахрланиши ҳақида айтган гапларини Полшада чиқадиган "Gazeta Wyborcza" нашри босган эди.

Ватикан Харамсани вазифасига масъулиятсизликда айблади ва лавозимидан бўшатди.

Харамсанинг иқрори Ватикан руҳонийлари Римда йиғилиб, долзарб масалалар билан бирга ҳамжинсбозликни ҳам муҳокама қилиши арафасида янгради.

Кшиштоф Харамса 2003 йилдан бери черков тамойилларини ҳимоя қилишга масъул бўлиб келган.

XS
SM
MD
LG