Линклар

logo-print

АҚШ коллежидаги отишма пайти жиноятчи ўз жонига қасд қилгани аёнлашди


АҚШ полицияси Орегон штатидаги коллежда рўй берган отишма тафсилотларини очиқлади.

Полицияга кўра, Роузбург шаҳрида ўз курсдошларини отиб ўлдирган 26 ёшли Крис Харпер-Мерсер полиция билан отишма чоғида ҳалок бўлмаган.

Текширувлар жиноятчининг ўз жонига қасд қилганини кўрсатмоқда. Аввлроқ, жиноятчини полиция отиб ўлдиргани айтилаётган эди.

Қотил ўқидан ёши 18-67 оралиғидаги 9 одам ҳалок бўлди.

Яраланганлардан бири, Мерсер ўқ отишдан олдин кимнинг қандай динда эканини сўрагани ҳақида айтиб берди.

Орегон штатидаги воқеа АҚШда қуроллар устидан назорат ўрнатиш масаласини яна ўртага чиқарди.

XS
SM
MD
LG