Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:23

Франция жанубида кучли тўфон 16 одам ўлимига сабаб бўлди


Франция жанубида кучли тўфон оқибатида камида 16 одам ҳалок бўлди, 3 одам бедарак кетган, деб ҳисобланмоқда.

Шиддатли шамол ва жала Франция Ривьерасида сув тошқинларини юзага келтирди, транспорт ҳаракати ва электр таъминотига жиддий таъсир қилди.

Антиб яқинидаги қариялар уйини сув босиши оқибатида у ердаги уч қария ҳалок бўлди. Канн шаҳрида бир аёл сувга чўкиб кетган.

Табиий офат сабаб Франция жануби бўйлаб ўтувчи асосий автомагистрал йўли ёпиб қўйилган.

Минтақада минглаб хонадон электрсиз қолган.

XS
SM
MD
LG