Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:14

Ҳаждаги тиқилинчда ҳалок бўлган эронликлар ватанида дафн этилди


Ҳаждаги тиқилинчда ҳалок бўлган эронликларнинг жасадлари бугун пойтахт Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарларида дафн этилди.

Теҳрон университетида бўлган бугунги дафн маросимида “Ал Саудга ўлим”, деган чақириқлар янграган.

Эронлик 210 зиёратчининг жасадлари махсус учоқларда Саудия Арабистонидан олиб келинди.

Теҳрон ҳукумати ўтган ҳафта Ҳаждаги тиқилинчда ҳаммаси бўлиб 464 фуқароси ҳалок бўлгани ва бунга Саудия ҳукумати жавобгар эканини айтмоқда.

Саудия ҳукумати шайтонга тош отиш амали пайти рўй берган тиқилинчда 769 одам нобуд бўлганини билдирган.

XS
SM
MD
LG