Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳокимиятларида "Ягона дарча"лар иш бошлайди


Ўзбекистонда уй қуришга рухсат олиш учун фақат бир ташкилотга мурожаат қилиш мумкин.

Ўзбекистонда уй қуришга рухсат олиш учун фақат бир ташкилотга мурожаат қилиш мумкин.

Ўзбекистондаги давлат идораларида “Ягона дарча” тизими бекор қилинади ва бу хизмат туман ҳамда шаҳар ҳокимиятларида қайтадан ташқил қилинади. Бу ҳақда 4 октябрь куни gazeta.uz нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, бундай чора Ўзбекистон президентининг 28 сентябрдаги “Тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш” борасидаги қарорига асосан кўрилмоқда.

Бундан буён ҳокимиятларда ташкил этилган “Ягона дарича” тизими орқали тадбиркорлар давлат кўрсатадиган 16 хизматдан бир вақтнинг ўзида фойдаланиши мумкин. Бу хизматлар асосан қурилиш ва савдога рухсат бериш, ерга эгалик, ипотекани рўйхатга олиш кабилардан иборатдир.

Октябрь ойи мобайнида “Ягона дарча”лар Қорақолпоғистон, Тошкент ва вилоятлардаги икки-учтадан туманда тажрибадан ўтказилади. Ноябрь ойидан бошлаб “Ягона дарча”лар тадбиркорлар учун қулай бўлган жойларда иш фаолиятини бошлайди.

XS
SM
MD
LG