Линклар

logo-print

Ўзбек автомашиналари 8 октябрдан Россияда Ravon бренди остида сотилади


Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар Россияда бундан буён Ravon бренди остида сотилади.

Россия нашрларининг хабар беришича, 8 октябрда Москвада Ravon брендининг тақдимот маросими бўлиб ўтади. Мазкур бренд остида Daewoo автомашиналари сотилади.

Интернетда тарқатилган фотосуратларда Nexia ва Gentra русумидаги автомашиналарга Ravon бренди қўйилганини кўриш мумкин. Шунингдек, Chevrolet Spark Россияда Ravon R2 деган ном олиши таҳмин қилинмоқда.

Аnons.uz нашрининг билдиришича,Daewoo номини ишлатишга киритилган чеклов ортидан мана шундай қарор қабул қилинган бўлиши мумкин. Мазкур брендга расман Кореянинг Daewoo International ширкати эгалик қилади.

GM O’zbekiston ширкати Daewoo брендидан махсус шартнома асосида фойдаланиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG