Линклар

Қирғизистонда 56 фоиз сайловчи асосан 6 партияга овоз берди


Сайлов участкаларидан биридаги навбат.

Сайлов участкаларидан биридаги навбат.

Қирғизистонда якшанба куни ўтган парламент сайловларида дастлабки маълумотларга қараганда Социал демократлар партияси ғолиб чиқди. Сайловда иштирок этган 14 партиядан 6таси парламентдан ўрин эгаллаш учун етарли даражада овоз қолган.

Марказий сайлов комиссиясининг овозларнинг 90 фоиздан ортиқроғи санаб бўлинганидан кейин эълон қилган дастлабки маълумотларида айтилишича, сайловчиларнинг 27,46 фоизи Социал демократлар, 20,11 фоизи “Республика –Ота Юрт”, 12,85 фоизи “Қирғизистон”, 9,3 фоизи “Тараққиёт –Прогресс”, 8,46 фоизи “Бир бўл”, 7.74 фоизи “Ота Макон” партияларига овоз берган.

Марказий сайлов комиссияси 120 ўринли қирғиз парламентидаги 38 мандат социал демократлар, 28 мандат “Республика –Ота Юрт”,18 мандат “Қирғизистон”, 13 мандат “Тараққиёт –Прогресс”, 12 мандат “Бир бўл”, 11 мандат “Ота Макон” партияларига насиб этишини эълон қилди.

Қирғизистонда 4 октябрь куни ўтган сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган сайловчиларнинг 56 фоизга яқини иштирок этган.

XS
SM
MD
LG