Линклар

logo-print

Туркманистон президенти Тошкентга отланди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов 7-8 октябрь кунлари Ўзбекистонга сафар қилади. Бу ҳақда Туркманистон ҳукумати сайти маълумот тарқатди.

Сайт хабарига кўра, Туркманистон ҳукумати делегациясининг Тошкентга ташрифи чоғида олий даражада навбатдаги ўзбек-туркман музокаралари ўтказилади.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари тез-тез бир-бирларининг мамлакатларига сафар қилиб турадилар. Ислом Каримов сўнгги бор Туркманистонга ўтган йилнинг 23-24 октябрь кунлари борган. Ўшанда ҳам икки мамлакат раҳбари ўзбек-туркман муносабатларига оид муҳим масалаларни муҳокама қилгани айтилганди.

XS
SM
MD
LG