Линклар

logo-print

ЕХҲТ: Қирғизистонда парламент сайлови рақобат асосида, эркин ўтказилди


ЕХҲТ вакиллари 4 октябрь куни Қирғизистонда ўтган парламент сайловини ўзаро рақобат руҳида, барча партияларга тенг имкониятлар берилган шароитда ўтказилди, деб баёнот тарқатди.

ЕХҲТкузатувчилари қисқа муддатли миссиясининг раҳбари Санчес Амор: “Сайловларни рақобат ва эркин асосда ўтказилиши Марказий Осиёда уникал ҳодиса бўлди, чунки соат 20.00 га қадар ҳеч ким сайлов натижалари ва бўлажак парламент таркибини билмасди”, деб баёнот берди.

Айни пайтда ЕХҲТ вакили Қирғизистонда биометрик қайднинг ошиғич жорий этилиши муайян муаммолар туғдирганини, бунинг устида яна ишлаш лозимлигини таъкидлади.

Мазкур сайловларни кузатган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши кузатувчилари миссиялари ҳам бу сайловларга ижобий баҳо бердилар.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловида курашган 14 сиёсий партия 6 тасигина парламентга кириш учун зарур бўлган 7 фоизли тўсиқдан ўтган.

Булар сайловчиларнинг 27,4 фоиз овозини қозонган Социал-демократлар партияси, 20,08 фоиз овоз йиққан “Республика – Ота Юрт”, 12,8 фоиз овоз жамғарган “Қирғизистон”, 9,3 фоиз овоз олган “Тараққиёт–Прогресс”, 8,5 фоиз овоз тўплаган “Бир бўл” ва сайловчиларнинг 7,75 фоизи қўлловига эга бўлган “Ота Макон” партияларидир.

XS
SM
MD
LG