Линклар

Туркия ҳаво ҳудудини бузганларга ҳарбий куч билан жавоб беришидан огоҳлантирди


Бош вазир Аҳмет Довут ўғли 5 октябрь куни берган баёнотида Туркия ҳаво ҳудудини бузган ҳар қандай учоққа ҳарбий куч билан жавоб қайтарилишидан огоҳлантирди.

Бу баёнот Туркия ҳарбий самолётлари мамлакатнинг Сурия билан чегараолди ҳудудида Россияга қарашли самолётни тўхтатганидан икки кун ўтиб янграмоқда.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги F16 русумидаги икки самолёт 3 октябрь куни мамлакат чеграсини бузиб кирган Россия самолётини ўз ҳудудидан чиқариб юборганини маълум қилган.

Вазирлик берган баёнотга кўра, Россия томони бу ҳодисани учувчининг хатоси, деб изоҳлаган ва бошқа такрорланмаслигини ваъда қилган.

Россиянинг Суриядаги бомбардимонини кескин танқид қилиб келаётган бўлса-да, Туркия раҳбарияти бўлиб ўтган ҳодиса икки давлат ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир қилмаслигини таъкидлаб ўтди.

XS
SM
MD
LG