Линклар

logo-print

Левада-Марказ: русларнинг аксари украинлар билан бегоналигини эътироф этди


Generic -- Fists with Ukraine and Russia flag

Generic -- Fists with Ukraine and Russia flag

“Левада-Марказ” ижтимоий сўров маркази душанба куни очиқлаган янги социлогик тадқиқотлар Россия ва Украина муносабатларига бағишланди. Сўров натижаларина кўра, Россияда “руслар ва украинлар мутлақо бегона халқ” деб фикрловчилар сони ошган. Айни пайтда, спиртли ичимлик чекловини маъқуллаб чиққан русларнинг “Сурия масаласига” қизиқиши ортаётгани маълум бўлди.

Россияликларнинг Украинадаги ҳодисаларга бўлган қизиқиши кескин сусайди ва 2014 йилги кўрсаткичларга тенглашди.

“Левада-Марказ” олиб борган сўров натижаларига кўра, 2015 йилнинг сентябрига келиб Украина масаласи ўрнини “иқтисодий инқироз”, "рублнинг қадрсизланиши" ва “Суриядаги ҳодисалар” эгаллаган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 2013 йилнинг декабридан буён биринчи маротаба мамлакат фуқаролари орасида русларни ва украинларни “мутлақо бегона икки халқ” деб ҳисобловчилар сони ошиб, 47 фоизга етган.

Аксинча, икки қўшни халқнинг яқин қардошликда эканини эътироф этувчилар сони 46 фоизни ташкил этди. Ваҳоланки, 10 йил олдин рус ва украинларни ягона ажралмас халқ эканига ишонувчи россияликлар сони 81 фоизни кўрсатган(17 фоиз – уларнинг бегоналигини қайд этган).

Шунингдек, сўровда Россия фуқароларининг Қримни қўшиб олинишига муносабати ҳам ўрганилди: мамлакат фуқароларининг аксарият қисми, яъни 84 фоизи 1991 йилдан буён ўзгармасдан қолаётган фикр - Қрим Россияники бўлиши керак, деган фикрда қатъий эканини таъкидлади.

Сўровда иштирок этган русларнинг 35 фоизи Россия “ҳар қандай восита, керак бўлса, куч ишлатиб собиқ СССР таркибидаги республикаларни ўз назоратида қолдириши керак” деб фикрлайди.

"Левада-маркази" тадқиқотчилари бундай кескин фикрдагилар сони 2009 йилдан буён рекорд кўрсаткичга етганини айтмоқда.

69 фоиз россиялик спиртли ичимликлар импортига қарши экани, бироқ 60 фоиздан кўпроғи маиший техника, автомобил ва дори-дармон импорти чекланишига ҳам кескин қаршилигини билдирган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG