Линклар

logo-print

Ўзбек расмийлари мамлакатга маиший техника олиб кирилиши ва сотилишига чеклов жорий қилди


2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонга энергия сарфлаш самарадорлиги стандартларига мувофиқ келмайдиган маиший электр жиҳозларини олиб кириш тақиқланади.

Podrobno.uz сайтининг ёзишича, Ўзбекистон ҳукуматининг бу ҳақдаги қарори билан маиший техника чакана савдоси тартиб-қоидаларига ҳам ўзгартишлар киритилган.

Мазкур ўзгартишларга мувофиқ, маиший электр жиҳозларига илова қилинган техник ҳужжатларда, уларнинг маркировкаси ва ёрлиғида энергия сарфлаш самарадорлиги синфига оид маълумотлар бўлмаса, бундай электр жиҳозларини янги йилнинг 1 июлидан Ўзбекистон ҳудудида сотиш тақиқланади. Бироқ аввал истеъмолда бўлган электр жиҳозлари бундан мустаснодир.

XS
SM
MD
LG