Линклар

АҚШ ҳарбийлари Қундуздаги касалхона бомбаланиши юзасидан изоҳ берди


Афғонистондаги АҚШ ва коалиция кучлари бош қўмондони Жон Кэмпбелл.

Афғонистондаги АҚШ ва коалиция кучлари бош қўмондони Жон Кэмпбелл.

Афғонистондаги АҚШ ва коалиция кучлари бош қўмондони генерал Жон Кэмпбелл Қундуз шаҳри шимолидаги касалхонага ҳаводан берилган зарба афғон ҳарбийлари илтимосига кўра амалга оширилганини билдирди.

“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти 3 октябрь куни амалга оширилган ва камида 22 киши ўлимига сабаб бўлган ҳаво ҳужумида АҚШни айблаб чиққанди.

5 октябрь куни Пентагонда чиқиш қилган генерал Кэмпбелл “афғон кучлари душман позициясидан ўт очилганини маълум қилиб, АҚШ қуролли кучларидан ҳаводан мадад беришни илтимос қилган”ини билдирди.

“Кейин биз толиблардан бўлган таҳдидни бартараф қилиш учун ҳаво зарбаси бердик ва бир неча тинч фуқаро тасодифан нишонимизга тўғри келиб қолди”, дея изоҳ берди генерал Кэмпбелл.

Дастлабки баёнотларда ҳаво зарбалари АҚШ кучларига қарши таҳдидларга жавобан берилгани айтилганди.

Генерал Кэмпбелл ҳарбийлар мазкур нохуш ҳодиса текширилишида шаффофликни таъминлашларини қайд этди.

XS
SM
MD
LG