Линклар

Қўшма Штатлар ва НАТО давлатлари Россиянинг Туркия ҳаво ҳудудини бузганини қоралаб чиқди.

Анқара Россия ҳарбий учоғи 3 октябрь куни Туркия ҳаво ҳудудини бузиб кирганидан кейин турк учоқлари ҳавога кўтарилгани ва рус учоғини ўз ҳудудидан сиқиб чиқарганини билдирди.

4 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги ўз ҳарбий учоқларидан бири “об-ҳаво шароити ёмон бўлгани” туфайли қисқа муддат Туркия ҳудудига ўтиб кетгани ҳақида маълумот тарқатди.

5 октябрь кунги ошиғич кенгашдан сўнг НАТО “иттифоқчилар Туркия ҳаво ҳудуди бузиб кирилишига қарши кескин норозилик изҳор қилгани” ва буни НАТО ҳаво ҳудуди бузилиши ўлароқ қабул қилиб, қоралаганини билдирди.

“Иттифоқчилар бу каби масъулиятсиз ҳаракат ўта хавфли эканини ҳам қайд этдилар”, дейилади НАТО баёнотида.

АҚШ Давлат департаменти расмийси Марк Тонер Вашингтонда қилган чиқишида Россия учоғининг Туркия ҳаво ҳудудига суқилиб киришини ақлсизларча ҳаракат, деб атади.

Айни пайтда НАТО Москвадан Сурия мухолифати ва тинч фуқароларга қарши ҳавода зарба беришни бас қилишни талаб қилди.

НАТО Россиянинг асосан Сурия президенти Башар Ассад билан курашаётган исёнчиларга қарши қаратилмиш ҳаво зарбаларини танқид қилиб келади.

XS
SM
MD
LG