Линклар

Россиядаги ўзбек мардикорлари сони бир йил ичида 17,3 фоизга камайди


Марказий-осиёлик меҳнат муҳожирларининг камайгани рублнинг АҚШ долларига нисбатан қадри тушиб кетгани билан изоҳланмоқда

Марказий-осиёлик меҳнат муҳожирларининг камайгани рублнинг АҚШ долларига нисбатан қадри тушиб кетгани билан изоҳланмоқда

Сўнгги бир йил ичида Россияда рўйхатга олинган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони қарийб олтидан бир ҳиссага камайди. Россия Федерал миграция хизмати эълон қилган рақамларга кўра, 2015 йил 4 октябрь ҳолатига Россияда расман рўйхатга олинган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари 2.029.945 кишини ташкил қилади. Бу ўтган ойга нисбатан 3,1 фоиз, бир йил аввалги кўрсаткичга нисбатан эса 17,3 фоизга камроқдир.

Айни пайтда қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари сони ҳам ўтган йилга нисбатан 6 фоизга камайган, лекин ўтган ойга солиштирганда 1,3 фоизга ошган. Россиядан расман қайдга олинган қирғизистонлик мардикорлар 520.328 кишини ташкил этади.

Рўйхатга олинган тожикистонлик меҳнат муҳожирлари сони ҳам ўтган йилдан бери 16,1 фоиз, ўтган ойдан бери эса 1,3 фоизга қисқариб, бугунги кунда жами 966.789 кишини ташкил этган.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сон жиҳатидан энг кўпни ташкил этади ва шу билан биргаликда энг кўп қисқарганлар ҳам ўзбеклардир. Миграция хизмати расман рўйхатга олинган муҳожирлар сонини эълон қилди, асл рақамлар эса, мутхассисларга тахминига кўра, бир неча баробар кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтишади.

Марказий-осиёлик меҳнат муҳожирларининг камайгани Россияда иқтисодий қийинчиликлар, айниқса, рублнинг АҚШ долларига нисбатан қадри тушиб кетгани билан изоҳланмоқда.

Россия Украинанинг Қрим минтақасини анексия қилиши ва шарқий Украинадаги можарога аралашуви ортидан Ғарб томонидан жорий этилган санкциялар ҳамда нефть нархининг жаҳон бозорида кескин тушиб кетиши иқтисодий инқирозни келтириб чиқарди. Бунинг натижасида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари уйларига жўнатаётган пул миқдори ҳам бир неча баробарга қисқаргани кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG